Радамель Фалькаони "Реал"га таклиф қилишмоқда

Колумбия терма жамоаси ва “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао француз клубидан кетиш вариантларини кўриб чиқмоқда. 33 ёшли футболчининг вакиллари бир неча кун муқаддам унинг хизматларини Мадрид “Реал”га таклиф қилган, дея хабар беради Marca нашри.

Манбада ёзилишича, “Реал” раҳбарияти клубнинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган, бироқ жамоа таркибга ёш футболчиларни олиб келишни маъқул кўрмоқда. “Қаймоқранглилар” Фалькао жамоага олиб келиш таклифни ўрганиб чиқишга рози бўлган, аммо мадридликлар бошқа футболчилар бўйича жавобларни кутмоқда.

Фалькао “Монако” билан 2017 йил ёзида янги шартнома имзолаган. Унинг ушбу келишуви бир ярим йилдан кейин якунига етади. Бу мавсум у Франция чемпионатида 11 ўйинда 4 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: sports_uz

“Монако” Радамель Фалькао

17.11.2018, 17:51:52 44 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш