«Милан» муаммолар гирдобида

Италия ихтиёрида бўлган “россенерлар” ҳимоячиси Алессио Романьоли жароҳат олди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 23 ёшли футболчи оёғ мушакларини жароҳатлаб олган.

Шунда тарзда, Романьоли Португалияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.

Унинг жароҳати, “Милан”га анча муаммо туғдиради. Чунки, “россенерлар”нинг 4 нафар футболчиси жароҳатланган. Улар Матео Мусаккио ва Маттиа Кальдара, шунингдек Лукас Билья ҳам жароҳатда.

Романьолининг жароҳат тафсилотлари ҳозирча номаълум. У клубга қайтганидан кейин тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Алессио Романьоли жорий мавсум “Милан” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

“россенерлар” Алессио Романьоли

17.11.2018, 17:17:16 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш