Маурицио Сарри – АПЛ рекордчиси

«Челси» АПЛнинг 12-турида ўз майдонида «Эвертон» билан голсиз дурангга рози бўлди. Шундай бўлса-да, Sky Sports маълумотига кўра, ушбу баҳс ўзига хос рекорд натижа қайд этилган ўйин сифатида чемпионат тарихидан жой оладиган бўлди.

Гап шундаки, «кўклар» бош мураббийи Маурицио Сарри Премьер-лиганинг бу сафарги ўйинида ҳам мағлубиятга учрагани йўқ. У мавсум стартидан буён чемпионатнинг 12 ўйинида 8 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этиб келмоқда. Ушбу натижа билан италиялик мутахассис АПЛ тарихидаги дебютант-мураббийлар рекордини ўрнатди.

Сарридан аввал ушбу рекорд «Лейтон Ориент», «Ноттингҳэм Форест» ва «Манчестер Сити» клубларида ишлаган Фрэнк Кларкка тегишли бўлиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли Маурицио Сарри шу йилнинг июлида «Челси» бошқарувига келган эди. Илк расмий ўйинида Англия Суперкубоги учун «Манчестер Сити»га рўбаро келган мутахассис 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Ушбу мағлубият унинг учун сўнггиси бўлиб қолмоқда. Умуман, Лондон клуби Сарри устозлигида 19та ўйин ўтказиб, 14 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этди, фақат ўша Суперкубок баҳсидагина енгилди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Маурицио Сарри, футбол хабарлари

12.11.2018, 12:27:44 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш