"Бухоро" клуби йўқ бўлиб кетадими?

“Локомотив” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар катта мураббийи Шуҳрат Файзиев қуйидагича фикр билдирди:

Анжуманда Файзиев клубда молиявий муаммолар талайгина эканлигини, аммо клуб бутунлай йўқ бўлиб кетмаслигини айтиб ўтди.

"Биз учун бироз қийин учрашув бўлди. Рақиб анча яхши ўйин намойиш этди. Энди эътиборни кейинги ўйинларга қаратамиз. Ҳозир секин-аста ўзимизнинг бухоролик ёш футболчиларни ҳам тарбиялаб, таркибга жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Насиб этса, яқин вақт ичида Бухородан ҳам яхши ёш истеъдодлар етишиб, катта футболчилар чиқади. Ҳозирча имкониятдан келиб чиқиб ўйин намойиш этяпмиз.

Мавсум якунларига қараган ҳолда, жамоани кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Тўғри, молиявий ҳолатимиз унчалик яхши эмас, муаммолар борлигини деярли ҳамма билади. Аммо жамоа йўқ бўлиб кетмайди. "Бухоро" олдин ҳам бўлган, кейин ҳам бўлади", - деди Файзиев.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Ўзбек футболи хабарлари

10.11.2018, 08:44:43 288 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш