Инфантино айбловларга жавоб берди

ФИФА президенти Жанни Инфантино ПСЖ ва "Манчестер Сити"га молиявий фэйр-плей жазосидан қутилиб қолишга ёрдам бергани борасидаги айбловларга жавоб берди.

"Мен ФИФА президентиман, аввал УЕФА бош котиби бўлганман. Мақсадим доимо клубларга ёрдам бериш бўлган, уларни йўқ қилиш эмас. Барқарорликни тиклаш учун ПСЖ, "Манчестер Сити" ва бошқа клублар билан учрашдим, аммо якуний қарорни қўмита қабул қилади, мен эмас.

Вазиятни ўзгартириш имкониятига эга бўлганим йўқ. Бундан ташқари, "Сити" ва ПСЖ 20 млн евро жаримага тортилди. Жазоланган фақат улар эмас. 30та клубнинг 2таси дисквалификация қилинди: "Милан"га чиқарилган қарор арбитраж суди билан бекор қилинди. Одамлар фаворитизм ҳақида гапиришса, ноҳақ бўлишади: Ўртамиёна клублар қарзларини ва футболчиларга маош тўламаганлиги учун жазоланишади, бу эса жиддийроқ қоидабузарлик" - дейди Инфантино.

Манба: championat.asia

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Инфантино, футбол хабарлари

08.11.2018, 14:04:39 42 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш