Моуринью нега "Ювентус" мухлисларининг жаҳлини чиқарди?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Ювентус" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг, нега қўлини қулоғига қўйиб, мухлислар жаҳлини чиқаргани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Португалиялик мураббий, бу йўл билан уни ҳақорат қилган италиялик мухлисларга жавоб берди.

Моуринью: 90+4 дақиқада нима бўлганини билдингизми?

Журналист: Сиз "Ювентус" устидан қозонилган ғалабани бошқача нишонладингиз.

Моуринью: Сиз италянча биласизми?

Журналист: Йўқ.

Моуринью: Унда Англия футбол ассоциациясига мурожаат қилинг, улар сизга таржима қилиб беришади.

Жозе Моуринью бу гаплари билан, Англия футбол ассоциациясининг устидан кулди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Манчестер Юнайтед" устози "Ньюкасл Юнайтед"га қарши баҳсда сўкинган эди. Англия футбол ассоциацияси мутахассисни жазоламаган эди.

Манба: championat.asia

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

08.11.2018, 14:02:37 126 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш