Каземиро: "Реал" доим ғалаба қозониши керак"

"Реал" яримҳимоячиси Каземиро ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида "Виктория Пльзен" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу "Реал" учун муҳим ўйин эди. Рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилдик, бу бизга ишонч беради. Ўтган ўйинларда ҳам худди шундай вазиятлар содир қилган, аммо улардан фойдалана олмаган эдик. Рақиб ўйин стартида босим уюштиришини билар эдик, аммо бунга дош бериб, иккита гол ура олдик.

Кўплаб вазиятлар яратдик, бешта гол урдик, гол ўтказмаслик ҳам муҳим эди. "Реал" дунёдаги энг талабчан клуб, бу ерда доим ғалаба қозониш керак", - дейди Каземиро.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 12:45:59 27 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш