Кьеллини: "Ювентус" ўйинларида тартибсизлик кузатилмоқда"

"Ювентус" ҳимоячиси Жоржио Кьеллини ЕЧЛда "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида гапирди.

"Биз чемпионлар лигасининг бутун йўлини босиб ўтмоқчимиз. Бу каби хатолардан сабоқ чиқаришимиз керак. Бундай тартибсизлик бир неча ўйинларимизда кўзга ташланмоқда. Бундай бўшашиш кераксиз таваккалга олиб келади. Умид қиламанки, энди ҳар бир ўйинга эътибор қаратамиз.

Вазиятни тўлиқ назорат қилдик, кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик, "МЮ" хавфли бўлиши мумкинлигини унутдик. Чемпионлар лигасида шундай ўйинларни кейин ютқазгандан ҳозир ютқазганимиз афзалроқ", - дейди Кьеллини.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 12:19:42 32 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш