Аллегри: "Яхши томони шуки, "Юве" унча муҳим бўлмаган ўйинда ютқазди"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛда "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятга (1:2) шарҳ берди.

"Мағлубиятдан ранжидик, чунки жамоа яхши ўйнаган эди. Ўзимиз назорат қилган ўйинларда ҳужумларни охирига етказиш борасида ишлашимиз керак.

Аммо барибир гуруҳда етакчи бўлиб турибмиз. "МЮ" билан ўйинларда ғалаба ва мағлубият - кутса бўладиган натижа.

Бугун бизда биринчи ўринни кафолатлаш имконияти бўлган эди. Яхши ўйин учун жамоамни мақтагим келяпти, аммо натижасиз яхши ўйиннинг қадри пастроқ.

Роналдунинг голи ақлбовар қилмас бўлди, аммо бундан бошқа вазиятларимиз ҳам кўп бўлди. Улардан фойдалана олганимизда биринчи бўлимнинг ўзида 3-4 та гол уришимиз мумкин эди.

Футболда ютиш ёки ютқазиш мумкин, яхши томони шундаки, биз муҳим бўлмаган ўйинда ютқаздик", - дейди Аллегри.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 11:32:17 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш