ЕЧЛ. «F» гуруҳи. «Бавария» яққол пешқадамга айланди

Европа чемпионлар лигасининг "F" гуруҳида 4-тур ўйинлари ўтказилди. 

"Бавария" ўз майдонида Грециянинг АЕК клубини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувда Левандовски дублга эришди. 

"Бенфика" ва "Аякс" жамоалари ўртасидаги ўйинда эса дуранг қайд этилди.

Тўртинчи турдан сўнг "Бавария" 10, "Аякс" эса 8 очко билан пешқадам бўлиб туришибди.

ЕЧЛ, "Е" гуруҳи, 4-тур
Бавария Германия – АЕК Греция 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 31, пенальти Левандовски, 2:0 – 71 Левандовски. 
Бавария – Нойер, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Мартинес, Гнабри (Саншеш, 87), Горетцка, Мюллер, Рибери (Рафинья, 84), Левандовски (Вагнер, 90).
АЕК – Баркас, Бакакис, Ламбропулос, Чигринский, Чосич, Хульт, Галанопулос (Родриго Гало, 78), Симойнш, Алеф (Моран, 67), Понсе, Манталос (Бойе, 80).
Огоҳлантиришлар: Чосич (29), Симойнш (64), Ламбропулос (67).

Бенфика Португалия – Аякс Голландия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 29 Жонас, 1:1 – 61 Тадич. 
Бенфика – Влаходимос, Андре Алмейда, Диаш, Жардел, Гримальдо, Фейса, Сальвио (Рафа Силва, 48), Жедсон Фернандеш (Пицци, 75), Пирес, Серви, Жонас (Сеферович, 55).
Аякс – Онана, Мазрауи, де Лигт, Блинд, Тальяфико, Шене, де Йонг (Вебер, 86), Зиеш, ван де Бек, Нерес (Дольберг, 74), Тадич.
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (34), Жонас (39), де Лигт (42), Фейса (45), Жардел (70), ван де Бек (72), Тадич (83).

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 11:25:35 23 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш