ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Шахтёр»ни янчиб ташлади

Европа чемпионлар лигасининг ушбу мавсумини мағлубият билан бошлаган "Манчестер Сити" клуби, кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозонди. Украинада "Шахтёр" меҳмони бўлган "шаҳарликлар" рақибни янчиб ташлашди.

Гвардиоланинг шогирдларининг 6та голига "кончилар" бирор марта жавоб қайтара олишмади. Габриэл Жезус бу баҳсда "хет-трик"га эришган бўлса, Давид Силва, Стерлинг ва Маҳрез ўз ҳисобларига биттадан гол ёзишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" ўз очколарини 9тага етказиб, "F" гуруҳида яққол пешқадам бўлиб олди. "Лион" ва "Ҳоффенхайм" жамоалари ўртасидаги ўйинда эса жанговар дуранг қайд этилди.

ЕЧЛ, "F" гуруҳи, 4-тур
Манчестер Сити Англия – Шахтёр Украина 6:0 (2:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 13 Сильва, 2:0 – 24, пенальти Габриэл Жезус, 3:0 – 48 Стерлинг, 4:0 – 72, пенальти Габриэл Жезус, 5:0 – 84 Маҳрез, 6:0 – 90 Габриэл Жезус. 
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Данило, 61), Стоунз, Лапорт, Зинченко, Бернарду Силва, Фернандиньо (Делф, 76), Сильва (Гюндоган, 73), Маҳрез, Габриэл Жезус, Стерлинг.
Шахтёр – Пятов, Матвиенко, Кривцов, Ракицкий, Исмаили, Майкон (Алан Патрик, 77), Степаненко, Коваленко, Тайсон (Веллингтон Нем, 77), Болбат, Мораес (Кайоде, 63).

Лион Франция – Хоффенхайм Германия 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 19 Фекир, 2:0 – 28 Ндомбеле, 2:1 – 65 Крамарич, 2:2 – 90 Кадержабек. 
Лион – Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Морель, Рафаэл, Ндомбеле (Диоп, 88), Тузар, Ауар, Менди, Фекир (Дембеле, 74), Депай (Траоре, 87).
Хоффенхайм – Бауманн, Адамс, Фогт, Бичакчич, Кадержабек, Демирбай (Нордтвейт, 79), Гриллич (Нелсон, 57), Крамарич, Шульц, Бельфодиль (Салаи, 67), Жоэлинтон.
Оголантиришлар: Денайер (6), Адамс (18), Гриллич (43), Бичакчич (48), Фогт (72), Жоэлинтон (72), Морель (90).

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 11:23:41 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш