ЕЧЛ. «Реал» «Виктория»ни тор-мор келтирди

Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Чехияда "Виктория" клуби меҳмони бўлган мадридликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллашди.

"Қироллик клуби" танаффусга қадар рақиб посбонини 3 марта хафа қилишга улгурганди. Карим Бензема "дубл"га эришган бўлса, Каземиро, Бэйл ва Кроос биттадан гол муаллифларига айланишди.

3-турдан сўнг "G" гуруҳида қўшпешқадамлик давом этмоқда. "Реал" ва "Рома" ҳисобидаги очколар сони 9тага етган бўлса, ЦСКА ҳисобида 4 очко мавжуд. "Виктория" эса плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

ЕЧЛ, "G" гуруҳи, 4-тур
Виктория Пльзень Чехия – Реал Мадрид Испания 0:5 (0:4, 0:1)
Голлар: 0:1 – 20 Бензема, 0:2 – 23 Каземиро, 0:3 – 37 Бензема, 0:4 – 40 Бэйл, 0:5 – 67 Кроос. 
Виктория Пльзень – Грушка, Ржезник, Гейда, Губник, Лимберски, Грошовски, Гавел (Петржела, 38), Прохазка, Чермак (Горшава, 61), Копиц, Хоры (Ржезничек, 80).
Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Начо, Рамос (Хавьер Санчес, 59), Регилон, Каземиро, Кроос (Иско, 73), Васкес, Себальос, Бэйл, Бензема (Винисиус Жуниор, 62).
Огоҳлантириш: Начо (53).

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 11:16:33 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш