Чемпионлар лигаси тўртинчи турининг энг яхши голи учун овоз бериш бошланди

Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасидаги ўйинларда урилган голлар орасидан энг яхшиси учун овоз бериш жараёни бошланди.

УЕФА расмий сайтига қўйилган номзод голларга «Црвена Звезда» ҳужумчиси Милан Павков («Ливерпуль» дарвозасига), «Манчестер Сити» аъзоси Раҳим Стерлинг («Шахтёр» билан ўйинда), «Порту» вакили Отавио («Локомотив»га қарши баҳсда), «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду («МЮ» дарвозасига) муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мусобақада ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар маълум қилинган эди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

ЕЧЛ, футбол хабарлари

08.11.2018, 10:27:30 45 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш