ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар лигасида  ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогар футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн, «Црвена Звезда» форварди Милан Павков, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Риёд Маҳрез ва «Реал»нинг ҳужум чизиғи вакили Карим Бензема 4-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогар сифатида қайд этилган.

Кейн ПСВга қарши ўйинда (2:1) жамоасининг иккала голига ҳам муаллифлик қилди, худди шундай Павков ҳам дублга эришиб, «Ливерпуль»нинг сенсацион мағлубиятга учрашига (0:2) асосий сабабчилардан бири бўлди. Мезбонларнинг йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган «Манчестер Сити» - «Шахтёр» ўйинида Маҳрез битта гол ва иккита голли узатмага муаллиф бўлди, Бензема эса «Реал»нинг сафардаги «Виктория Пльзень» билан ўйинида (5:0) дубль қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, учинчи турнинг энг яхши ўйинчиси дея «Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко эътироф этилган эди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

ЕЧЛ, футбол хабарлари

08.11.2018, 10:25:58 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш