«Сўғдиёна» «Нефтчи»га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

Ўзбекистон Суперлигаси 30-турида “Сўғдиёна” Фарғонада “Нефтчи” га қарши баҳс олиб боради. Жиззахликлар бугун сафар олдидан ўз майдонларида машғулот ўтказди.

Шохруз Норхонов дисквалификация муддати якунланди ва у “Нефтчи” га қарши баҳсда жамоага ёрдам бера олади. Шунингдек, жароҳати сабаб АГМК га қарши баҳсни ўтказиб юборган Тохир Шамшитдинов ҳам умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмоқда. Ёшлар лигаси баҳсида 3 та ўйинга  четлатилган Шохжаҳон Хасанов ҳам дисквалификация муддати якунланди. Эндиликда у ҳам жамоага ёрдам бера олади. Қолган барча футболчилар бўлажак баҳсга тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа эртага Фарғонага йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” “Сўғдиёна” баҳси 9 ноябрь куни соат 18:00 да “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 09:51:39 19 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш