Одил Аҳмедовнинг супер голи ва «Шанхай СИПГ» чемпион

7 ноябрь, чоршанба куни футбол бўйича Хитой Суперлигасида 2018/19 йилги мавсум чемпиони номи маълум бўлди.

29-тур учрашувлари якунига кўра, «Шанхай СИПГ» жамоаси Хитой чемпионати ғолибига айланди.

Суперлига якунига 1 тур қолганда «Шанхай СИПГ» «Шенси Чанба» жамоасини ўз майдонида қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди.

Шанхайликлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи жорий мавсум «Шанхай СИПГ» таркибида Хитой Суперлигасида 19 та ўйин ўтказди.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz

08.11.2018, 09:12:14 26 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш