Слуцкий «Спортинг»ни бошқаради

Голландиянинг “Витесс” клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий яқин вақт ичида лиссабонннинг “Спортинг” клубини бошқаради. Бу ҳақда A Bola хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига қараганда, “шерлар” россиялик мураббийнинг шартномасини сотиб олишга қарор қилган. Томонлар бу борада келишувга эришган. “Спортинг” Слуцкий учун голланд клуби учун 500 минг евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ёздан бери “Витесс” клубида ишлаб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 10 та ўйинда 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

04.11.2018, 05:50:16 35 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш