Эмери қандай қилиб «Арсенал»ни ўзгартириб юборди?

«Тўпчилар» барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда қаторасига 11 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Фақатгина сўнгги турда улар «Кристал Пэлас» билан дурангга имзо қўйишди.

Унай Эмерининг «ўйлашимча биз ўйинда жабр кўрдик, аммо мен жабр кўришни истайман» деган фалсафаси рўёбга чиқди. Испаниялик мутахассиснинг ушбу иқтибоси «Арсенал» «Қорабоғ»ни Европа Лигасида йирик 3-0 ҳисобидан кейинги матбуот анжуманида айтилганди.

Эмерининг ўйин фалсафаси оддий: у ҳар бир шогирди клуб услуби ва қадриятларига мос келадиган ўйинни намойиш қилиб ютишни истаётганини кўрсатиш.

46 ёшли мутахассис ушбу ёзда клубнинг афсонавий мураббийи Арсен Венгерни алмаштирганди. Мавсумолди тайёргарлик вақтида машғулотларда «қаттиқ меҳнат қилиш» орқалигина юксак ғалабаларга эриша олишини айтиб ўтганди.

«Биз майдонда ўз услубимизда ўйнашни истаймиз. Биз ҳар бир футболчи тўп билан бўлганида бир нималар яратишини истаймиз. Тўпсиз бўлганимизда уни тезроқ қайта эгаллаб олишга бўлган мақсадимизни кўрсатишни истаймиз» – дея қўшимча қилганди басклик мураббий.

«Биз буни нафақат ҳар бир ўйинда балки ҳар бир машғулотларда кўришни истаймиз. Футболчиларимиз тўп билан ва тўпсиз куч-қувватга тўла бўлиши, тўлиқ ҳаракат қилишни хоҳлаймиз.» – дея ўз фикрларини барчага маълум қилганди.

Ҳар бир мураббий ўзига хос бошқарув услубига эга ва Эмери ҳам бундан мустасно эмас. У шогирдлари билан дўстона муносабатлар ўрнатишни, соғлом муҳит яратишни истайдиганлардан. У яқинроқ бўлиш орқали ўз мақсадларига эришишни истайди.

Гранит Джака сўнгги ўйинларда чап қанотда ўйнаётганига қарамай Эмери қўли остида ўз ўйинини анча кучайтириб бораётганлардан бири.

«Унинг футболчилар билан муносабати жуда яхши ва у доим бизга далда бўлишга ҳаракат қилади. У машғулотлар вақтида сизнинг ўсишингизга ёрдам берадиган кўп нарсаларни талаб қилади.» – дея таъкидлади ESPN га берган интервьюсида.

«У биз билан кўп гаплашишни ёқтиради. У футбол учун 24 соат ишлайди ва ҳақиқий профессионал. Бу футболчи учун катта ёрдам боиси у ўйиннинг бизга асқотадиган барча жабҳаларини ўрганишга ҳаракат қилади.»

Джака ўтган мавсумда оддий хатолар ва ҳимояланишда йўл қўядиган хатолари учун жиддий танқид қилинганди. Бироқ у янги мавсумда янги шериги Лукас Торрейра билан яхшироқ ўйин намойиш қилмоқда.

Эмери «Севилья»да футболчиларнинг ўйинини анча кучайтиргани туфайли обрўга эга. Унинг қўли остида Рейес ва Эвер Банегалар йирик муваффақиятларга эришганди.

Эмерининг отаси, бобоси ва амакиси профессионал футболчилар бўлишган ва унинг футболга бўлган иштиёқи бежиз эмаслигини кўрамиз.

«Арсенал»нинг ўйиндан олдинги видео-таҳлиллари билан шуғулланувчи Виктор Манас ҳам асосий жамоанинг ишини анча осонлаштирмоқда.

Майдондан ташқарида футболчилар машғулотлардан кейин дарҳол тамадди қилиб олишлари шарт. Бу йўқотилган энергияни тўлдириши ва мушакларнинг жароҳат олишини камайтиради. Бу борада ҳам ёзда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Бекорга клуб Эмерининг истакларини рўёбга чиқараётгани йўқ. У клуб академиясининг барча мураббийлари билан ҳам яқиндан гаплашади. У «Арсенал» футбол академияси ёшлари ривожланишига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Мен у билан (Эмери) ҳар ҳафта гаплашиб тураман» – дейди ўсмирлар жамоаси мураббийи Фредди Люнберг – «Биз жуда яқинмиз. У менинг ишимга катта ёрдам бермоқда. Биз айни футбол услубига эгамиз. Бу шогирдларимга асосий таркиб билан машғулот олиб бориш имкониятини бермоқда.»

Қаттиқ меҳнат қилиш ўйиннинг мақсади. «Тўпчилар» ҳар куни мана шу жиҳатни шакллантириб бормоқда. Ёзги ноумидсизликдан кейин клуб ниҳоят яна Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши ва ички чемпионатни ютиб олиш учун қатор имкониятларга эга бўлиб олди.

Албатта янада кўпроғи келиши мумкин. «Арсенал» қаттиқ меҳнат қилиш орқали яна футбол тарихида шонли саҳифаларни қайта ёзиши мумкин.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

02.11.2018, 14:33:55 241 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш