Фото: Месси машғулотларга қайтди

Испания чемпионатининг 9-турида «Севилья»га қарши ўйинда жароҳат олган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб машғулотларига қайтган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Футболчи «Севилья»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўнг қўлидан жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Уни стадиондан шифохонага олиб боришганди.

Аввалги хабарларда Месси 3 ҳафтага сафдан чиққани ва жамоасининг 6 ўйинини ўтказиб юбориши айтилганди. У 28 октябрь куни «Реал»га қарши кечган (5:1) ўйинда майдонга тушмади.

Айни вақтда 31 ёшда бўлган Месси каталонлар клубида барча турнирлар доирасида 12 учрашувда майдонга тушган ва 12 гол муаллифи бўлган, шунингдек, 6 голга узатма берган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Месси, футбол хабарлари

31.10.2018, 20:21:53 97 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш