«Тоттенхэм» ва «Сити» нима учун бундай ғалати майдонда ўйнади?

Агар сиз кеча Англия чемпионатидан ўрин олган “Тоттенхэм” ва “Манчестер Сити” баҳсини кўрган бўлсангиз, албатта сиз “Уэмбли”нинг дахшатли ҳолатини сезгансиз.

Сабаби кеча у ерда “Тоттенхэм” ва “Сити” ўйинидан авал американча футбол бўлиб ўтган.

Маълумот учун, ҳар мавсум НФЛ Лондонда бир нечта ўйинларини ўтказади. Кеча “Уэмбли” ўйингоҳи “Филадельфия” ва “Жексонвилль” жамоларига мезбонлик қилганди. Майдонни айнан улар шу ҳолатга келтирган.

Бу воқеада НФЛ айблаб бўлмайди. “Тоттенхэм”нинг янги стадионининг очилишининг узайтирилиши бунга асосий сабаб бўла олади. Янги стадион мавсум бошида очилиши режалаштирилган эди. Кечаги ўйин айнан “шпорлар”нинг янги стадионида бўлиши керак эди. Аммо стадионнинг очилиш санаси ҳамон сурилгандан сурилиб бормоқда.

 

НФЛ ўйининг вақтини кўчириш мумкин эмасди. Сабаби “Филадельфия” ва “Жексонвилля” ўйини чипталари май ойидаёқ сотувга чиқарилганди.

Натижада, Почеттионо ва Гвардиола жамоалари майдон марказида НФЛ логотипи туширилган стадионда ўйнашди.

Манба: www.std.uz

30.10.2018, 14:13:32 91 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш