Кун таҳлили: Лопетегининг ўрнига кимлар келиши мумкин?

Клуб бошқарувида эндигина тўрт ойдан кўпроқ фаолият кўрсатаётган бўлишига қарамай клуб билан эришаётган қониқарсиз натижалари клуб муттасадиларини жонига тегиши мумкин.

Испаниянинг собиқ бош мураббийи «қаймоқранглилар» бошқарувига келишининг ўзиёқ ноодатий тарзда кечганди. «Қизил Фурия» Россия майдонларида бўлиб ўтган Жағон Чемпионатидаги стартини бошлашига бир неча кун қолганида «Реал» Лопетеги билан келишувга эришганини маълум қилди. Натижада у терма жамоа бошқарувидан ноқулай вақтда кетишга мажбур бўлди.

Ўшандан кейин Лопетегини Зиданга муносиб номзод бўлиш имкониятларини бирин-кетин йўққа чиқармоқда. Клуб у билан қаторасига 5 ўйинда ғалаба нималигни билмай келмоқда. Шу тариқа улар турнир жадвалида 7-ўрингача тушиб кетишди. Бу 15 йил ичида Ла Лигадаги энг ёмон старти бўлди.

Кўп нарса кечаги "Эль Класико"га боғлиқ эди. "Реал Мадрид"нинг азалий рақиби "Барселона"дан қабул қилиб олган йирик мағлубиятдан сўнг Лопетегининг жамоани тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Хўш, у клуб бошқарувидан кетса унинг ўрнига ким бош мураббий этиб тайинланиши мумкин? Бу савол кўпчиликни қизиқитириши аниқ. Қуйида бир неча номзодларни таҳлил қиламиз.

Орзу: Маурисио Почеттино

Аргентиналик стратег «Уайт Харт Лейн» бошқарувига келганидан бери мисли кўрилмаган чўққиларга чиқиб бормоқда. Унинг бошқарувида «Тоттенхем» ўртамиёна клубдан гранд жамоага айланишга яқин бўлган савияга олиб чиқа олди. Бу эса Флорентино Переснинг уни ўз клубида кўришга ундаши аниқ. Айниқса Зидан ва Роналдунинг кетиши ортидан клубда Почеттино сингари тактик жиҳатдан кучли мутахассисга эҳтиёж ҳар қачонгидан муҳимроқ.

Почеттино шимолий лондонликларни Гарет Бейлнинг сотилиши ортидан ўз қўлига олганди. Муҳим етакчи клубни тарк этганига қарамай у қисқа вақт ичида замонавий рақобатбардош клубни етиштириб чиқарди. Харри Кейн ва Деле Аллилар эса унинг қўли остида дунё даражасидаги кучли футболчиларга айланди.

У шогирдларининг яширин салоҳиятидан максимал тарзда фойдалана олишни билади. Кристиан Эриксен айнан унинг қўли остида тўпурарлигини ошириб олди. Кьеран Триппьер профессионал тарзда анча ўсди. Хатто қийинчиликка учраган Эрик Ламела ҳам ўз ўйинини топиб кетди. У янги мавсумнинг 8 учрашувида 5 гол уришга эришди.

«Реал»даги мавжуд хаос вақтида айнан Почеттино идеал мураббийга айланиши мумкин. Барқарор ва мустаҳкам жамоа тузишда унинг тажрибаси анчагина етарли.

У Бенземани Кейн сингари тўпурарга айлантира олиши, Асенсиони Аллига сингари янги юлдузга айлантириши ҳеч гапмас.

Почеттино Лондонда ҳали муҳим совринларни юта олмаган бўлсада, Испания пойтахтида у мана шу орзуларини рўёбга чиқара оладиган жамоа бор. Бироқ «Тоттенхем» раҳбарияти уни қўйиб юбормаслиги аниқ.

Ҳақиқатга яқин номзодлар:

Сантьяго Солари

«Реал» афсонаси клубдаги фаолияти давомида совринларга бой тарзда кечганди. У 2000-2005-йиллардаги фаолияти мобайнида икки мартадан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини ютиб олган. Собиқ футболчи ҳозир клуб академияси – «Кастилья»ни бошқармоқда. У 2016-йилдан бери бу лавозимда меҳнат қилмоқда.

Унинг асосий жамоага ўтказилиши Зиданнинг йўлига ўхшаши мумкин. Франциялик мутахассис Рафа Бенитес клубда кетиши ортидан мураббийсиз қолган жамоани қабул қилиб олганди.

Лопетегининг истеъфога чиқарилиши ортидан клубга келиши мумкин бўлган мураббийлар орасида айнан у пешқадамлик қилмоқда. У клуб структурасини жуда яхши билгани учун ҳам муносиб номзод бўлиши мумкин.

Гути

Гутининг номи «Реал»нинг ўтган аср охиридаги муваффақиятлари билан бевосита боғлиқ. У испан клубида анча ҳурматга сазовор футболчи бўлган. Гути фаолияти давомида Фабио Капелло, Юпп Хайнкес, Гуус Хиддинк ва Висенте Дел Боскедан кўп нарсаларни ўрганган.

У футболчилик фаолиятини тугатганидан кейин клуб структурасига қайтганди. 2013-2018-йиллар оралиғида у ёшлар жамоасининг турли лавозимларида тажриба тўплад. Ҳозирда у «Бешиктош»да Шенол Гюнешнинг ёрдамчиси сифатида ишламоқда.

Гути «Реал»нинг ёшлар жамоасида ёрқин фаолият юритди. Эҳтимол мана шу фактор унинг асосий жамоага бош мураббий этиб тайинланишига туртки бўлар.

Джокер: Жозе Моуриньо

Премьер Лига клубидаги фаолияти ҳамон сўроқ остида қолаётган португалиялик мураббий ҳам «Реал»га қайтиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи собиқ жамоасига қайтишга жиддий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.

Моуриньо боз устига Перес билан яқин муносабатларга эга. У ҳатто 2016-йилда Бенитес истеъфога чиқарилганида «Сантьяго Бернабеу»га қайтмоқчилигини етказганди.

Криштиану Роналдунинг кетиши ортидан клуб юқори профилли фигурага эҳтиёж сезмоқда. «Ўзгача» айнан шундай шахс ҳисобланади.

Моуриньо «қизил иблислар» билан бошлаган ишини охирига етказолмаганлиги учун Англияни тарк этмаслиги мумкин. Бироқ ҳар доим ҳам “Реал”дан таклифлар тушавермайди.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

29.10.2018, 08:00:23 6359 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш