«Реал»нинг инқирозида кимни айблаш керак?

Ушбу мавсумда дунёнинг гранд клубларидан бирии чемпионатнинг ўн ўйинида турт марта мағлуб бўлишга улгурди. Охиргиси якшанба куни «Ноу Камп»да «Барселона»дан қабул қилиб олган йирик мағлубият бўлди.

Ўнинчи турдан сўнг Мадрид жамоаси чемпионат жадвалида тўққизинчи ўринга тушиб қолди. Тайинланганига беш ой ҳам бўлмаган Хулен Лопетегини эса хавотирлар тўлқини кучайгани туфайли кеча «Реал» унинг истеъфосини эълон қилди.

Қуйида Мадридликларнинг омадсизлигида ким айбдор эканлиги борасида Испаниялик таниқли журналист Гильем Балаге бу саволга жавоб қидириб кўрди.

Барчаси Лопетегининг хатосими?

Лопетеги Зинедин Зиданнинг кутилмаганда жамоадан кетиши ортидан содир бўлди. Испаниялик мураббий ҳам кутилмаганда Жаҳон Чемпионати бошланиш арафасида терма жамоа билан хайрлашиб қўя қолди.

Унинг қўли остида клуб УЕФА Супер Кубогида «Атлетико»дан 4-2 ҳисобидаги мағлубият билан мавсумни бошлади.

12 ўйиндаги беш ғалаба эса футболчилар у нима истаётганини тушунмаяпти деган фаразни уйғотади.

Футболчилар масъулиятсизлик қилмоқда ёки яхши ўйнашмаяпти. Улар ўз савияларидан анчагина паст ўйин кўрсатишмоқда. Ҳимояда Рафаель Вараннинг ўйини умуман қовушмаяпти. Модрич, Асенсио Марсело ва бошқаларнинг ҳиссаси фақирона кўринишда.

Жамоани бошидан қайта қуриш ўрнига Лопетеги шогирдларидан юқорироқда ҳимояланишни талаб қилмоқда. Бу эса «Леванте»га қарши ўйинда бўлганидек қарши ҳужумларда гол ўтказиб юборишига олиб келмоқда. Бу мавсумда «қироллик клуби» голларнинг 89 % ни биринчи бўлимда ўтказиб юбормоқда.

Аргентиналик мураббий Сезар Луис Меноттига кўра мураббий хавфли вазиятлар яратиши орқасидан ишлаб топмоқда. Гол уриш эса футболчиларнинг виждонига қолмоқда. «Леванте»га қарши ўйинда ҳам мадридликлар 34 марта рақиб дарвозаси томон зарба йўллаган. Шундан 15 таси аниқ чиққан. Меҳмонлар эса икки марта аниқ зарба йўллаб иккаласиниям голга айлантиришган.

Яна бир муаммо шуки «Реал»нинг ҳужумдаги сифати анча пасайган. Статистикага кўра улар аниқ имкониятларни кўкка совуриш бўйича пешқадам.

Зидан клубдан янги ваъдалар (янги қон ва Бейлни кетказиш) ололмаслигини билгач, клубдан кетиб қўя қолди.

Лопетеги эса бу лавозимни қабул қилиб олаётганида бу катта чақириқ эканлигини маълум эди.

У ёзда янги футболчиларнинг келишига муҳтож эди. «Реал Сосьедад»дан ҳужумчи Виллиан Жозе ва клубни тарк этган Матео Ковачич ўрнига бошқа бир ярим ҳимоячини олиб келишни истаганди. Якунда у бирортасигаям эга бўлолмади.

У алал-оқибат мадридликларнинг ҳозирги таркибига ишонч билдирди. Масала шундаки клуб ҳам унга шундай ишончни тақдим қиладими?

Футболчиларчи?

Ушбу мавсумда «Реал» чемпионатнинг тўққиз учрашувида атиги 13 гол урди. Факт шуки майдонда учта топ-ҳужумчилар – Бейл, Бензема ва Марианолар борлигига қарамай голсиз серияни қанот ҳимоячиси тўхтатгани эътиборга молик.

Бензема мавсумни яхши бошлаганди, бироқ Бейлнинг борлиги унинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. Очиғи ҳужумчилар тўпни қайтариб олишга уринишмаяпти, ёки керак вақтда қандай ҳаракатланиш кераклигини билишмаяпти.

Бу эҳтимол рухий чарчоқдан ёки мураббийнинг қўллаётган тактик ишланмалари футболчиларнинг салоҳатияни очиб бера олмаяпти.

Муаммо – Роналдуга муносиб ўринбосар йўқлигидами?

Баъзида ишлар юришмаётганида жамоага ҳақиқий тўпурар керак бўлади. Олдинлари бу ишни бажарадиган Роналду бор эди.

«Қаймоқранглилар» «Алавес», «Леванте» ёки «ЦСКА»ларни ютиши учун Роналдуга муҳтож эдими? Афтидан йўқ.

Ўтган мавсумда клуб 94 гол урган бўлса, шундан 26 таси Роналдуга тўғри келди. 22 тасини эса у январдан бошлаб урган.

Бундан ташқари янги мавсумда Ла Лига жамоалари ҳам турлича даврни бошидан кечирмоқда. Қулай молиявий имкониятларга эга бўлмаган «Алавес» ва «Эспаньол» турнирнинг кучли тўртталигида бормоқда. Бу ақлга сиғмайдиган вазият.

Демак, клубда анча муаммолар йиғилиб қолгани ҳақиқат. Лопетеги эса барибир жамоада узоқ қололмаса керак.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

29.10.2018, 04:50:00 4913 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш