Саррининг заиф томони

Мактабда бўйдор болалар ўзларидан кичикроқ болакайларнинг овқату пулларини тортволиши ва кейин уларнинг жиғига тегиниши ҳолатини кўрганмисиз? 55 дақиқа ҳудди шу сценарийни «Челси» – «Манчестер Юнайтед» ўйинида гувоҳига айландик.

Ҳисобда олдинда бораётган лондонликлар Антони Марсьялнинг голидан кейин устунликни йўқотди.

«Челси» учрашувни ютиши мумкин эди, аммо улар яратилган кўплаб имкониятлардан унумли фойдалан олмади ва Жозе Моуриньонинг истеъфосини кечиктириб беришди.

Антонио Рюдигернинг голи Поль Погба германиялик ҳимоячини эътиборсиз қолдирганидан дарак беради. Шунга қарамай иккинчи бўлимда франциялик ҳужумчининг дубли жамоасига устунликни тақдим этди.

Ўйин якунда «Челси»нинг қийинчилик билан урган голи билан тугади. Футбол яна бир марта учрашувда ғолиб чиқиш учун «жаллод» қобилиятига эга бирорта ҳужумчига эга бўлиш кераклигини эслатиб қўйди.

Алваро Мората, Эден Азар ва Виллианлар якуний зарбадан кўп марта адашишди. Хусусан Мората нима учун Сарри ёзда Гонсало Игуаинни олиб келиш учун клуб раҳбариятини кўндиришга чиранганини ёдга солди. Ўшанда 30 ёшли бўлишига қарамай тўпурарлик маҳоратини сақлаб қолаётган ҳужумчини олиб келишни Сарри жуда-жуда истаганди.

Росс Баркли ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилганига қарамай «Челси» ўйиндаги назоратни йўқотиб қўйди. Сарри шогирдлари қандай қилиб узун пасларга ўтиб кетганини тушунмай ҳам қолди.

«60 дақиқа биз ўз ўйинимизни кўрсатдик. Кейин гол ўтказиб юбордик ва ўз футболимизни намойиш қила олмадик. Фақат узун паслар. Иккинчи гол тартибсизлик натижасида содир бўлди.» – деди Сарри футболчиларини танқид қиларкан. «Бундай футболда «Манчестер Юнайтед» биздан кучлироқ.»

«Мен бундай ўйиндан хафсалам пир бўлди. Сўнгги дақиқадаги гол шогирдларимнинг ўзига бўлган ишончи учун яхши, аммо мен бошқа нарсага эътибор қиламан. Мен ўйинни захирадан туриб кузатаман ва ҳозир иккинчи бўлимни таҳлил қилиб чиқишим керак.»

«Биз ўз ўйинимизни кўрсатишни тўхтатиб қўйдир, узун пасли бошқача футбол кўрсатдик. Биз бундай ташкиллаштирмагандик. Мен узун пасга асосланган футболни истамайман, иккинчи голни ҳам истамайман. Мен қисқа пасли ўйинни хоҳлайман.» – дея қўшимча қилган италиялик мураббий ўйин борасидаги хулосаларини ўртоқлашаркан.

Сарри жамоасидаги муаммоларни ўз вақтида пайқади ва дарҳол шогирдларига ҳимояланишни буюрди.

Вазиятларни якунлашда қийинчиликка учрайверган Мората алал-оқибат ўз ўрнини Оливье Жируга бўшатиб берди.

Саккиз гол урган Азарни тўхтатиш орқали «Челси» кимга айланиб қолади? Бундай саволга жавоб топиш анча мушкул.

Педро ва Виллианлар ҳам гол ура олади аммо ишонч билан улар «аристократлар»нинг ўйиндаги устунлигига доим таъсир қилади дейиш мушкул.

«Челси» техник жиҳатдан «қизил иблислар»дан устун келди ва бу ярим ҳимояда ҳам содир бўлди. Ҳимоя чизиғи ҳам ажойиб ўйин кўрсатди.

Бироқ «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» майдоннинг барча чизиқларида энг зўр футболчиларга эга. Саррининг тўпурар-ҳужумчига эга эмаслиги туфайли Премьер Лиганинг бу мавсуми қўлдан бой берилиши мумкин.

Топ-4 ликка кириш ҳам анча қониқарли натижа, аммо «Челси» Мората билан ўйнашда давом этса бундай натижани қайд этиш ҳам амримаҳол.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

24.10.2018, 14:20:04 161 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш