Эмре Жаннинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

У операция қилинади.

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан камида бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Унга кўра германиялик футболчини безовта қилаётган қалқонсимон безда юзага келган жароҳатни даволаш учун жарроҳлик амалиёти керак бўлади. Шу боис Жан яқин вақтлар ичида жарроҳлик стлолига ётади.

Маълумот учун, Эмре Жан жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилган.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

23.10.2018, 20:37:56 44 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш