Хави фаолиятини қачон якунлашини айтди

У футболдан чарчади.

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби ярим ҳимоячиси Хави фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.

“Деярли 100% шу мавсум тугагач фаолиятимни якунлайман. Мен 39га кирдим ва футбол ўйнашдан чарчадим. Касбни ўзгартириш вақти келди”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Хави мураббийлик курсларини тамомлаган. Унда UEFA Pro лицензияси бор.  Афсонавий футболчи келажакда фаолиятининг 17 йили ўтган “Барселона”ни бошқармоқчи.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

«Барселона», футбол хабарлари, Хави

23.10.2018, 20:36:39 70 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш