Оксана Чусовитина Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этади

25 октябрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада жаҳоннинг етакчи спортчилари қаторида ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ҳам иштирок этади.

Чусовитина айни пайтда мусобақа ўтказиладиган Доха шаҳрига етиб борган ва баҳсларга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Чемпионатда ҳамюртимиз қатнашадиган таяниб сакраш баҳслари 27-28 октябрь кунлари ўтказилса, финал беллашувлари 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақа 3 ноябрга қадар давом этади.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

23.10.2018, 19:47:43 35 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш