Усейн Болт фаолиятини Австралия клубида бошлаши мумкин

Австралия олий дивизиони аъзоси "Централ Кост Мэринерс" клуби 8 карра олимпия чемпиони Усейн Болтга таклиф билан чиқди.

Reuters хабарига кўра, Болт августдан буён клуб ихтиёрида бўлиб турибди. Клубдагилар машғулотлар давомида унинг катта ўсишга эришганини пайқадилар ва унга жадалроқ машқлар ва ўйин амалиёти бермоқчилар.

32 ёшли ямайкалик "Макартур Саут Вест Юнайтед" билан ўртоқлик ўйинида иккита гол урди.

Болт аввалроқ мальтанинг "Валетта" клуби таклифини рад этган эди.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

23.10.2018, 18:00:11 26 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш