Роналду зўрлаш айблови ҳақида гапирди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду америкалик модел Кэтрин Майоргани зўрлашда айбланаётгани ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

“Мен майдонда ва ундан ташқари, жуда кўп кишига ўрнак эканлигимни яхши биламан. Шунинг учун доим кулиб юраман. Менда ҳаммаси етарли ва ажойиб жамоада ўйнаяпман. Оиламдагилар ҳам яхши инсонлар, қисқаси мен бахтлиман.

Биз икки ҳафта аввал ариза ёзганмиз. Албатта, мен бу ҳолатга тўлиқ вақтимни сарфламоқчи эмасман. Менинг адвокатларим бундай бўлмаганига ишонишади ва мен ҳам улар билан биргаман. Энг муҳими мен футболдан завқланаман, ҳаётдан завқланаман. Чунки бу ҳаётда ҳақиқат доим ғалаба қозонган”, – дейди Роналду.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

23.10.2018, 12:44:51 77 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш