Рамос ва Регилон машғулот вақтида рўй берган ҳолат бўйича изоҳ берди

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос машғулотлардан бирида жамоадоши Серхио Регилонга қўпол муносабати акс этган видео юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Бу кундалик одатий вазиятлардан бири бўлса-да, бундай реакция билдирмаслигим керак эди. Четдан қараганда бу бошқача кўриниши мумкин, аммо рўй берган воқеа жиддий ҳодиса эмас.

Биз доим майдонда астойдил ҳаракат қиламиз, шундай эмасми, Реги? Нима бўлганда ҳам, жамоа ғалабага эришсин!», - деб ёзди Рамос.

«Қаймоқранглилар» сардорининг бу твитига Регилоннинг ўзи ҳам жавоб ёзиб қолдирган.

«Мен доим ўз жамоам ва бизнинг сардоримиз биланман. Эртага – ғалаба учун!» - дея таъкидлаган Серхио Регилон.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги ўйинини бугун, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида «Виктория Пльзень» клубига қарши ўтказади. Ўйин Мадридда, Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

23.10.2018, 11:59:31 125 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш