«Бавария» 60 млн еврога ЖЧ-2018 ғолибини қўлга киритмоқчи

«Лион» яримҳимоячиси Набиль Фекир «Бавария»га кўчиб ўтиши мумкин.

Kicker хабарига кўра, 25 ёшли французнинг Чемпионлар лигаси доирасидаги «Шахтёр» билан учрашувда (2:2) кўрсатган ўйини мюнхенликларда катта таассурот қолдирган. Эндиликда «Бавария» унинг учун 60 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр.

Набиль Фекир 6 мавсумдан буён «Лион» шарафини ҳимоя қилиб келади. У Франция термаси сафида ЖЧ-2018да бош совринни қўлга киритган (фақат финал ўйинида, баҳс якунланишига 9 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган.

Хавбек жорий мавсум клубнинг 8 ўйинида майдонга тушиб, 3+3 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган. Унга «Ливерпуль» томонидан ҳам қизиқиш бошлиги ҳақида айтиб келинади.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Бавария", футбол хабарлари

23.10.2018, 11:56:24 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш