«Арсенал» муваффақиятли серия қайд этмоқда

Англия Премьер-лигасининг 9-тури сўнгги учрашувида «Арсенал» «Лестер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. «Тўпчилар» барча мусобақалар доирасида кетма-кет ўнинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.

«Тўпчилар» Премьер-лиганинг сўнгги 7 та туридан буён 3 очко олиб келмоқда, Европа лигасидаги 2 та учрашувида ҳам ғалабага эришди ва орада Англия Лига кубогида битта ғалабали ўйин ўтказди. 10 та баҳсдан иборат серия давомида жамоа 30 та гол уриб, 9 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди; учта учрашувда дарвоза дахсизлигини сақлаб қола олди.

«Арсенал» бундай ғалабали серияни сўнгги маротаба 2007 йилда қайд этган эди. 

Қўшимча қилиш жоиз, кечаги баҳсда дубль қайд этган Пьер-Эмерик Обамеянг 2018 йил ҳисобидан клубнинг 24 ўйинида майдонга тушиб, 18 та гол киритиш билан бирга 5 марта самарали тўп узатишни ҳам амалга оширди. У йил бошидан ҳисоблаганда гол+пас тизими бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган «канонир» бўлиб турибди.

Умуман, лондонликлар охирги 11 та ўйиндан буён камида 2 та гол уришнинг уддасидан чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арсенал АПЛда энг кўп гол киритган германиялик футболчига айлангани маълум қилинган эди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Арсенал”, футбол хабарлари

23.10.2018, 11:21:20 45 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш