Ўзил Юрген Клинсманн рекордини такрорлади

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган "Лестер"га қарши кечган ўйинда (3:1) ўз ҳисобига 1та ёзиб қўйди. 

Футболчи учун бу АПЛдаги 30-гол бўлди. У АПЛда кўп гол уриш бўйича немис футболчилари орасидаги Юрген Клинсманнинг рекордини такрорлади. 

Клинсманн Англия чемпионатида 1994-1995 йиллар ҳамда 1998 йилда "Тоттенҳэм" шарафини ҳимоя қилган. 

Ушбу кўрсаткич борасида кучли бешликдан Уве Реслер (29), Роберт Хут (21) ва Лукас Подольски (19) ўрин олган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Месут Ўзил, футбол хабарлари

23.10.2018, 11:18:29 60 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш