Коутиньо кетган, Фекир йўқ, голлар кам – «Ливерпуль»га нима етишмаяпти?

«Қизиллар»нинг ҳужум учлиги ўтган мавсумдаги қаҳрамонликларини бу йил ҳам такрорлай олишга қийналишмоқда. Уларни қўллаб-қувватловчи устунлар етишмаётгандек, гўё. Хўш, «Ливерпуль» янги мавсумда соврин учун умид қилмаса ҳам бўлаверадими? Қуйида шу масалани муҳокама қиламиз.

Премьер Лига иккинчи халқаро танаффусга чиққан пайтидан фойдаланиб грандларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қиларканмиз, «Ливерпуль»нинг янги мавсумда кўрсатаётган натижаларидан клуб мухлислари қониқиш ҳосил қилмаётгани аниқ. Жамоа улар умид қилганидек ўйин кўрсата олмаяпти.

Албатта мавсум узун, ҳали уларда ўз салоҳиятларини қайта намойиш қилиш имконияти бор. Аммо ўтган мавсумдагидек клуб ҳужумчилари самарадорликка эриша олмаяпти.

Ўтган мавсумда Муҳаммад Салоҳ (32), Фирмино (15) ва Садио Мане (10) жамоанинг 68 % голларига муаллифлик қилишганди. Улар нафақат Премьер Лигада, балки Чемпионлар Лигасида ҳам 30 дан ортиқ гол уриб инглиз жамоаларининг рекордини янгилашганди.

Бундай самарадорлик клубда ҳужумчиларни хавфли вазиятлар билан таъминлаб тура оладиган кучли ярим ҳимоячисиз барқарорликни сақлаб қолиш жуда қийини масала.

Жейми Каррагер яқинда берган интервьюсида «Ливерпуль» Филиппе Коутиньонинг ўрнини тўлдира олмаганини алоҳида тилга олди.

«Фикримча, биз ярим ҳимояда бироз сифатлироқ бўлишимиз керак. Бори шу. Эҳтимол бу январда қайтиб келар» – деганThis is Anfield га берган интервьюсида.

«Ярим ҳимояга қараб бизда Коутиньо даражасидаги футболчи етишмаяпти деб ўйлаяпман. Биз Фекирни олиб келмоқчи бўлгандик, биз ҳамон ўшанақа ярим ҳимоячиларга муҳтожмиз.»

«Биз «Манчестер Сити» билан рақобатлашаяпмиз. Уларда Де Брюйне ва Сильва бор. Бизда шунақа футболчилар бор деб ўйламайман.»

Ўтган мавсумдаги клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатига назар соладиган бўлсак, унда ҳужум учлиги дастлабки қаторларда бораётганига гувоҳ бўламиз. Улардан кейин эса 7 гол билан Коутиньо ўрин олган. У ўтган мавсумни сентябрь ярмидан бошлаб клуб учун сўнгги ўйинини декабрда ўтказган.

Мавсумда ўнлаб голлар урадиган ярим ҳимоячилар кўп эмас. «Ливерпуль»да шунақанги тўртта ярим ҳимоячи бўлган. Стивен Жерард, Стив МакМанаман, Макси Родригес ва Дирк Кюйтлар ўз вақтида бундай натижага эриша олишган. Ҳозирги ярим ҳимоя билан «Этиҳад Стэдиум» ва «Стэмфорд Бридж»дагилар билан соврин учун рақобатлашиш жуда қийин.

Премьер Лиганинг сўнгги 30 йилдаги совриндорлари таркибига бир назар солсак барчаси ойдинлашади. «Челси»нинг 2009-10-йилги мавсумида 34 голни Фрэнк Лэмпард ва Флоран Малуда киритган. 1993-94-йилда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячилари – Райян Гиггз, Андрей Канчелскис, Ли Шарп, Рой Кин ва Поль Инслар 94 голнинг нақ 42 тасини уришган. Марк Овермарс 1997-98-йилда «Арсенал» учун 12 гол, 2003-04-йилда Робер Пирес 14 гол уриб жамоаси чемпионлигига муносиб ҳиссаларини қўшишган. «Шаҳарликлар» «қизиллар»дан чемпионликни илиб кетган ўша 2013-14-йилги мавсумда Яя Туре 20 гол урганди. «Лестер» қаҳрамонлик кўрсатган мавсумда Риёд Маҳрез 17 гол урган. Бу клуб тўпурари Жейми Вардиникидан атиги 7 гол камроқ дегани эди.

Албатта ҳар доим ҳам бундай бўлавермаган. Тарихда истиснолар ҳам учраб туради. Шулардан бири 1994-95-йилги «Блэкберн Роверс» бўлади. Кенни Далглиш 20 яқин голлари билан жамоасини чемпионлик сари етаклаган бўлсада оқибатда бунинг уддасидан чиқа олишмаган.

Гарчи «Ливерпуль»нинг ҳужум учлиги яхши ва ўзларини кўрсатишлари эҳтимоли бўлсада, уларнинг ортида ҳужумларни яхши ташкиллаштира оладиган, керак бўлса голлар ура оладиган моҳир ярим ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

21.10.2018, 12:00:24 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш