«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Италия А Серияга қайтиши мумкин

Итальян ОАВдаги хабарларга кўра, 49 ёшли мутахассис номзоди айни пайтда «Рома» ва «Милан» клублари раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Маълумот ўрнида А Серияда 5 та ўйин ўтказган римликлар 14-ўринда, 4 та учрашув ўтказган миланликлар 13-ўринда боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конте 2011-2014 йиллар давомида «Ювентус» клубини бошқариб, уч марта Италия чемпионатида ғолиб чиққан, 2 марта мамлакат суперкубогини қўлга киритган эди.

Манба: tribuna.uz

25.09.2018, 13:22:15 26 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш