Сўровнома натижалари: Златко Далич жуда кичик фарқ Гвардиолани ортда қолдирган

ФИФА 2018 йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзод мутахассислар сўровномада қанча овоз тўплагани ҳақида маълумот эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, Франция терма жамоасини ЖЧ-2018 ғолиблиги сари етаклаб борган Дидье Дешам жами овозларнинг 30,52 фоизини тўплаб, таъқибчиси франциялик Зинедин Зиданни қарийб 5 баллга ортда қолдирган. Ўтган мавсум «Реал»ни учинчи марта Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Зидан 25,74 фоиз овоз тўплаган.

Кейинги икки ўринни эгаллаган мураббийлар – Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ва «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ушбу икки мутахассисдан сезиларли ортда қолган бўлиб, 11 фоиздан бироз ортиқроқ овоз йиғган.

Эслатиб ўтамиз, сўровнома иштирокчилари – мухлислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, терма жамоалар бош мураббийлари ва сардорларининг ҳар бирига тенг (25 фоизлик) овоз бериш ҳуқуқи берилган эди.

2018 йилнинг энг яхши мураббийини аниқлаш учун ФИФА сўровномаси натижалари:
1. Дидье Дешам – умумий овозларнинг 30,52 фоизи
2. Зинедин Зидан – 25,74 %
3. Златко Далич – 11,81 %
4. Хосеп Гвардиола – 11,46 %
5. Юрген Клопп – 7,18 %
6. Диего Симеоне – 3,23 %
7. Роберто Мартинес – 2,61 %
8. Эрнесто Вальверде – 2,39 %
9. Станислав Черчесов – 2,14 %
10. Гарет Саутгейт – 1,57 %
11. Массимилиано Аллегри – 1,35 %

Манба: tribuna.uz

25.09.2018, 11:42:39 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш