Зиданнинг кейинги жойи қаер бўлиши мумкин: “МЮ”, “Ювентус” ёки “ПСЖ”?

“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи тез орада мураббийлик фаолиятини давом эттиришни истаётганини айтди, шу сабабли “Олд Траффорд” унинг навбатдаги иш жойи бўлиши мумкинлиги эҳтимоли юқори. Бироқ франциялик мутахассис яна бир қанча клубларнинг асосий нишонига айланиши мумкин. Хўш, у қаерда фаолиятини давом эттириши мумкин?

Ўйнаган даврида Зидан доимо унинг футболини гапиришга мажбур қилган. Футболчилик фаолиятини якунлагандан кейин 12 йил ўтиб яна футбол дунёсини у ҳақида сўз юритишга мажбур қилмоқда.

“Мен аниқ тез орада мураббийлик фаолиятимни қайта тикламоқчиман” – деди у RTVE испан телеканалига берган интервьюсида – “Бу мен қилишни яхши кўрадиган ва бутун ҳаётим мобайнида қилган иш ҳисобланади.”

“Қироллик клуби”ни замонавий футболдаги эришиш қийин натижа - қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигаси совриндорига айлангтиргач клуб бошқарувидан кетганди. Кўриниб турибдики, у “қайта заряд” олган ва янги чақирувларга тайёр.

Унинг собиқ термадоши Клод Макалеле Зидан ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришгани учун истаган жойига бориши мумкинлигини таъкидлади.

Ёки деярли. Бунинг учун бўш ваканция бўлиши керак. 1998-йилги Жаҳон Чемпионати қаҳрамонини футбол оламининг номдор жамоаларидан бошқа жойда тасаввур қилиш қийин.

Кўпчилик томонидан уни миллий терма жамоасини етаклашини кутаётганди, бироқ Францияни иккинчи марта Жаҳон чемпионига айлантирган Дидье Дешамнинг қолиш ҳақидаги қарори Зинедин Зиданнинг режаларига таъсир кўрсатди. Энди Евро – 2020 дан олдин буни рўёбга чиқиши амри маҳол.

Италияда эса Зидан Массимилано Аллегрига муносиб ворис бўла олишига ишонишмоқда.

Туринда маъбуд мақомига эга собиқ плеймейкер у ерда ўзини кўрсата олиши мумкин. Боз устига, Испаниядаги фаолиятидан яхши таниш бўлган шогирди Криштиану Роналду айни вақтда “бьянконерилар” ҳужумида жавлон уришга киришган.

Рўйхатда шунингдек, “Пари Сен-Жермен” ҳам бор. Аммо Зиданнинг “Марсель” билан боғлиқ ўтмиши ушбу эҳтимолий келишувга ҳалал қилиши мумкин.

Боз устига яқинда клуб бошқарувига келган Томас Тухел сабаб айни пайтда буни амалга оширишнинг иложи йўқ.

Шу сабабли уни ўз сафида кўришдан хурсанд бўладиган энг эҳтимолий клуб бу Жозе Моуриньо билан муаммолар гирдобига кириб қолган “Манчестер Юнайтед” бўлиши мумкин. Премьер Лиганинг янги мавсумида атиги иккита ғалабага эга “қизил иблислар” Моунинг ҳозирги хулқи туфайли у билан хайрлашиши мумкин.

Зиданнинг айтган гаплари бош мураббий билан ОАВ орқали “айтишаётган” Эд Вудвордни қизиқтириб қўйган бўлса ажаб эмас.

“Манчетер Юнайтед”нинг ижрочи директори ёзги трансфер бозорида ҳимояни кучайтира олмагани ва клуб нишонида турганларни бирин-кетин қўлдан чиқаргани сабаб португалиялик мураббийнинг кўзига ёмон кўриниб қолган.

“МЮ” Зиданни қизиқтирадиган даражадаги жамоа ҳисобланади. Агарда Зидан тез орада мураббийлик фаолиятини тиклаши ҳақидаги хабарлар аниқ бўлиб чиқса “МЮ” танлови мантиқан тўғри қарор бўларди.

Майдонда Зидан сеҳрли ва ўзгарувчан характерга эга, кутилмаган ишларни бажаришга қодир эди. Энди биз у захира ўриндиғида ҳам “чақилмаган ёнғоқ”ми кузатамиз.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

19.09.2018, 12:32:40 2915 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш