Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматовалар Бангладеш – Ливан ўйинини бошқаришади

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда турли халқаро мусобақаларга таклиф олишмоқда. Эдита Миробидова ёрдамчи ҳакам Зилола Раҳматова билан Баҳрайн – Бангладеш ўйинини бошқаргани ҳақида хабар беpилган эди.

Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган Бангладеш – Ливан ўйинига ҳам Эдита Миробидова бош ҳакам сифатида тайинланган бўлса, қанотда унга Зилола Раҳматова ёрдам беради. 

Ушбу ўйин 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: ufa.uz

18.09.2018, 23:07:54 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш