"Челси" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсиалга жиддий қизиқмоқда

"Кўклар" франциялик футболчининг трансфери устида ишлмоқдалар. "Челси" 22 ёшли футболчини жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори бўлган ден Азарнинг ўрнида кўрмоқда. Бельгиялик футболчига "Реал" қизиқмоқда.

Марсиал бир неча ой аввал янги шартнома борасида "МЮ" таклифини рад этган эди. Унга "Бавария" ҳам кўз тикмоқда.

"МЮ" ўз ҳужумчисига 100 млн евро нарх белгилаган, аммо на "Бавария", на "Челси" бу суммани тўлашга тайёр эмаслар.

Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзигача тузилган.

Манба: stadion.uz

22.07.2018, 21:30:14 119 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш