Класи «Фейеноорд»га қайтиши мумкин

«Саутҳемптон» ярим ҳимоячиси, ўтган мавсумни «Брюгге»да ижарада ўтказган Йорди Класи «Фейеноорд»га қайтиши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, Роттердам клуби ўзининг собиқ етакчисини бир йил муддатга ижарага олмоқчи. Инглизлар клуби эса Класини сотишни истамоқда.

Айни вақтда 27 ёшда бўлган футболчи «Фейеноорд»га қайтишга қарши эмас.

Класи 2011/2015 йилги мавсумлар давомида «Фейеноорд» сафида тўп сурган ва жамоа сардори бўлганди.

Манба: tribuna.uz

22.07.2018, 15:37:35 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш