«Манчестер Юнайтед» ўз ҳужумчиси Антони Марсиялни ёзги трансферлар вақтида сотмоқчи эмас

Агентининг сўзларига кўра, ушбу 22 ёшли француз ўйин амалиёти йўқлиги учун жамоасини алмаштирмоқчи бўлган. ESPN хабарига кўра эса «МЮ» Марсиялни «ПСЖ», «Бавария» ва «Ювентус» каби клублардан таклиф тушган бўлса ҳам, бу ёзда сотмоқчи эмас.

Марсиялнинг «МЮ» билан шартномаси 2019 йил июнига қадар тузилган, аммо клуб шартномадаги бир бандни ишга туширган ҳолда, уни 2020 йилгача узайтириши мумкин.

Январь ойида Марсьялнинг «МЮ» билан 5 йиллик янги шартнома бўйича музокаралари «Олд Траффорд»га «Арсенал»дан Алексис Санчес олиб келингач, тўхтаб қолганди. Бундан ташқари, Марсиял Манчестердан уй сотиб олиш қарорини ортга сурганди.

Манба: tribuna.uz

22.07.2018, 15:36:18 82 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш