Терри футболчилик фаолиятини якунламоқчи

«Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Жон Терри футболчилик фаолиятини якунламоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатган.

Айни вақтда 37 ёшда бўлган футболчи «Астон Вилла»дан кетгач, эркин агентга айланган. У энди бутсаларини михга илмоқчи ва мураббийлик фаолиятига тайёрланмоқчи.

Шу билан бирга унда телевидениеда ишлаш варианти мавжуд. 

Хабар қилишларича, Sky Sports телеканали Террига экспертлик қилишни таклиф этмоқда. Sky телеканалидагилар Жонни яқинда телеканални ташлаб, бор эътиборини мураббийлик фаолиятига қаратишга азм қилган Тьерри Анрига ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Манба: tribuna.uz

22.07.2018, 15:35:21 67 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш