Украина чемпионати янги форматда. Турнирда 12 клуб иштирок этади

Бугун, 22 июль куни Украина чемпионатининг янги мавсуми старт олади. Янги мавсумда турнирдаги жамоалар сони 12тага қисқартирилган. Бу мавсумда ҳам асосий фаворитлар Донецкнинг «Шахтёр» ва Киевнинг «Динамо» жамоалари бўлиши кутилмоқда.

Украина чемпионатининг 22-мавсуми икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда 12 жамоа икки даврали турнир ўтказади, унинг якунларига кўра юқоридаги 6 ўринда бўлган жамоа медаллар учун курашни давом эттиради, қолган 6 жамоа лигада қолиш учун кураш олиб боришади.

«Шахтёр» ва «Динамо»дан ташқари, турнирда Полтаванинг «Ворскла», Луганскнинг «Заря», «Мариуполь», «Александрия», Львовнинг «Карпати» ва Донецкнинг «Олимпик» клублари иштирок этади. Ўтган мавсумда Львов шарафини ҳимоя қилган «Варес» жамоаси бу мавсумда «Львов» ФК номи остида ўйнайди. Шунингдек, элитада Одессанинг «Черноморец» клуби жон сақлаб қолган. Ўтиш турнирида «Полтава»га енгилган «Моряки» клуби рақиб жамоа элитада қатнашишдан воз кечгани учун юқори лигада қатнашади.

Биринчи лигадан яна икки жамоа - «Арсенал-Киев» ва Черниговнинг «Десна» клуби премьер-лигага чиққан. Киевликлар элитага орадан 4 йил ўтиб қайтмоқда. Черниговликлар учун эса бу мавсум дебют мавсумдир.

«Шахтёр» ва «Динамо» шанба куни Украина Суперкубогида майдонга тушиб, янги мавсумни амалда очиб беришганди. Бу ўйин биринчин бўлимда Виталия Буялский томонидан урилган ягона гол эвазига киевликлар жамоаси ғалабаси билан тугади.

Манба: tribuna.uz

22.07.2018, 15:24:11 69 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш