Суҳроб Нуруллоев: Учрашувлар осон бўлмаяпти

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувида мезбонлар таркибида энг яхши ўйинчи деб эътироф этилган Суҳроб Нуруллоев “Спорт” телеканали дастурига блиц-иетервью берди.

 

-  Бекободда мухлислар футболни жуда яхши кўришади. Аввало стадионни тўлдириб, бизни қўллаб қувватлаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кўриб турганларингиздек, осон ўйинлар бўлмаяпти. Барча жамоалар майдонга фақат ғалаба иштиёқида чиқишмоқда. Бугун биз ҳам “Бунёдкор”га қарши оғир ўйинни ўтказдик. Кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмадик. Хато ва камчиликларимиз устида ишлаб, уларни бартараф этишимиз лозим. Биз кейинги турларда албатта ғалабали ўйинлар билан мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. 

22.07.2018, 14:10:13 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш