Шерзод Аъзамов: «Бизни фақат ғалаба қониқтиради»

"Пахтакор" ҳимоячиси "Металлург" билан учрашув арафасида беллашувдан нималар кутаётгани ҳақида фикрларини билдирди.

- Жамоа ўйиндан-ўйинга яхшироқ ҳаракат қилмоқда. Биз буни исботлашга интилиб кўрамиз. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб келишмоқда. Бир неча ўйинларда буни кузатдик. Турнир жадвалида "Металлург" эгаллаган ўрин ҳам буни исботлайди.

Беллашув биз учун осон кечмаслиги табиий.  Бўлажак учрашув биз учун жуда муҳим. Унда бизни фақат ғалаба қониқтиради.

22.07.2018, 14:09:16 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш