"Лестер" "Эвертон" футболчисига қизиқиб қолган

Англиянинг “Лестер” клуби “Манчестер Ситига” ўтиб кетган Рияд Маҳрез ўрнига футболчи топди.

Mirror тарқатган хабарга кўра, “тулкилар” Маҳрез ўрнини “Эвертон” футболчиси Яникка Боласье билан тўлдирмоқчи. “Лестер” учун футболчининг трансфери тахминан 20 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Эвертон” мураббийи Боласьени ўз режаларига киритмаяпти. Клуб уни сотиб юборишга қарши эмас.

 

 

22.07.2018, 12:51:16 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш