Вида Англия чемпионатига ўтиши мумкин

Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби Хорватия термаси сафида жаҳон чемпионати финалчиси бўлган ҳимоячи Домогай Видага жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Aksam нашри хабарига кўра, «Бешиктош» инглизларнинг ушбу футболчи учун 22 миллион евролик биринчи таклифини рад этган.

Истанбулликлар жамоаси ушбу хорват учун камида 25 млн евро олишни истамоқда.

Виданинг ўзи ҳам фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришни истаётгани ҳақида айтилмоқда.

Ушбу ҳимоячига Англиянинг «Эвертон» ва «Ливерпуль» клубларидан ҳам қизиқиш бўлган, лекин ушбу жамоалар 20 млн евродан ортиқ таклиф қилишмаган.

Манба: tribuna.uz

22.07.2018, 10:15:34 130 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш