"Арсенал" дарвозабони Петр Чех фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин

Маълумотларга кўра, "Рома" раҳбарияти 36  ёшли посбонни "Ливерпуль"га ўтган Алиссон Бекер ўрнига олиб келмоқчи.

Олдинроқ, Тибо Куртуа "Челси"ни тарк этса, "аристократлар" Чехни сотиб олиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" июнь ойида "Байер" дарвозабони Бернд Ленони сотиб олди. "Тўпчилар" сафида колумбиялик посбон Давид Оспина ҳам бор.

Манба: championat.asia

22.07.2018, 10:09:17 68 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш