Хорхе Сампаоли: «Мессининг елкасидаги юк жуда оғир»

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Исландияга (1:1) қарши ўйиндаги дуранг натижада ҳужумчи Лионель Мессининг айби йўқлигини айтди.

Баҳсда аргентиналик тўпурар пенальтини амалга оширолмаган эди.

«Биз бу ўйинда ғалаба қозонолмадик, бундан қаттиқ қайғудамиз. Мессининг елкасидаги юк жуда оғир, ҳамма айбни унга тўнкаш ярамайди. Бу биз учун салбий тажриба бўлди, аммо барибир якдил бўлишимиз шарт.

Ҳар доим айтганман, агар ғалаба қозонсак, жамоа зафар қучган бўлади. Агар ютқазсак, ҳамма Мессини айблайди. Бу адолатдан эмас. У дунёнинг энг яхши футболчиси, терма жамоанинг асосий ўйинчисидир» - деб Сампаоли сўзларини келтирмоқда ТАСС. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўйинни 21 июнь куни Нижний Новгородда, Хорватияга қарши ўтказади.

Манба: tribuna.uz

20.06.2018, 23:49:22 185 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш