ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин Европа клубларидан бирида фаолиятини давом эттириши ойдинлашмоқда

Tribuna.uzхабар қилишича, «Ювентус» ортидан Лондоннинг «Челси» клуби ҳам Головинга жиддий эътибор қаратган ва ушбу хавбек трансфери учун катта маблағ сарфлашга тайёр.

Бундан олдинроқ, Головин учун асосий даъвогар «Ювентус» ЦСКА клубига футболчи учун 17 миллион евро бермоқчи экани, аммо «армиячилар» биринчи таклифни рад этгани ва 25 миллион евро сўраётгани ҳақида хабарлар берилганди. Туринликлар тез орада ушбу 22 ёшли футболчи учун навбатдаги таклифни жўнатиши кутилмоқда.

Головин итальян клубига ўтса, йилига 2 миллион евро миқдорида маош олиши мумкин.

20.06.2018, 18:52:39 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш