ЦСКА янги трансферини эълон қилди

ЦСКА чемпионшип вакили «Бристоль Сити» билан Исландия терма жамоаси аъзоси Хёрдур Магнуссон трансфери борасида келишувга эришганини эълон қилди. Футболчи билан яқин вақт ичида шахсий шартнома имзоланади.

«Хёрдурга Исландия терма жамоаси сафида 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги қолган ўйинларда омад тилаймиз!» — дейилган «армиячилар» жамоаси расмий сайтида.

Исландия термасида 17 ўйин ўтказган Магнуссон 2 гол урган. Ушбу ҳимоячи Россия мундиалида Аргентинага қарши биринчи учрашувда (1:1) ҳам тўлиқ ҳаракат қилди. Исландлар гуруҳдаги кейинги ўйинни 22 июнь куни Нигерияга қарши ўтказади.

Манба: tribuna.uz

20.06.2018, 18:51:37 127 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш